Линклар

АҚШ Давлат котиби Афғонистонга борди


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон, Кобул ш., 2012 йил 7 июл.

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон, Кобул ш., 2012 йил 7 июл.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга борди.

Хабарларга кўра, Клинтон Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан музокара олиб боради.

Кобулга келганидан бир оз ўтиб Клинтон Президент Барак Обама маъмурияти Афғонистонни ўзининг НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчиси деб эълон қилганини билдирди.

АҚШ Давлат котибининг Кобулга ташрифи Япония пойтахти Токиода Афғонистон бўйича донор давлатлар йиғилиши бошланишидан бир кун олдин амалга ошмоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай хориж кучлари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг уч йил давомида ҳар йили тўрт миллиард доллар ҳажмида молиявий ёрдам сўрашини айтган.
XS
SM
MD
LG