Линклар

logo-print
Ливияда сўнгги 60 йил ичида илк бор эркин сайловлар ўтказилмоқда.

Хабарларга кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 2 миллион 700 минг фуқаро 200 ўриндан иборат янги парламент аъзоларини сайлайди.

Ўз навбатида сайланган депутатлар янги ҳукумат тузиб, Ливия конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.

Депутатликка сайланиш истагида бўлган уч минг 700 даъвогарнинг аксарини исломий қарашдаги номзодлар ташкил қилади.

Ливия шарқида, айниқса, Бенғози шаҳри атрофидаги минтақаларда сайловга бойкот эълон қилишга чақириқлар бўлди.

Бу минтақа аҳолиси пойтахт Триполида фаолият юритаётган Муваққат ҳукумат ғарбликлар шикоятини эътиборсиз қолдирганидан норози бўлмоқда.

Ливиянинг янги парламентида ғарбий минтақа вакиллари учун атиги 102та ўрин, шарқий минтақа вакиллари учун 60та ўрин ўрин ажратилгани Бенғози аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG