Линклар

logo-print
Ўзбекистонда “МТС-Ўзбекистон” савдо маркаси остида мобил алоқа хизмати кўрсатиб келаётган “Ўздунробита” ширкати айрим минтақаларда алоқа сифати ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантириб мижозлардан узр сўради.

Газета.уз нашри хабарига кўра, бунга Давлат алоқа инспекциясининг “Ўздунробита” тармоғидаги айрим ускуналарни вақтинча ўчиришга кўрсатма бергани сабаб бўлган.

Хабарга кўра, Давлат алоқа инспекцияси “Ўздунробита” 200дан ортиқ уяли алоқа станциясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганини аниқлаганидан сўнг мазкур ускуналардан фойдаланишни тўхтатишга кўрсатма берган.

“Ўздунробита” алоқа тизими Ўзбекистоннинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олади ва 9 миллиондан зиёд абонентга эга.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 28 июн куни баёнот эълон қилиб, Россияга қарашли МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбасини молиявий жиноятларда айблаган эди.

Айни баёнотда МТС ширкати мазкур иш бўйича халқаро қидирувда бўлган асосий гумонланувчи "МТС-Ўзбекистон" раҳбари Беҳзод Аҳмедовни яшираётганликда ҳам айбланган эди.
XS
SM
MD
LG