Линклар

logo-print

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Токио анжуманида қатнашади


Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2012 йил 8 июл куни Афғонистон бўйича Япония пойтахти Токиода ўтказиладиган донор давлатлар анжуманида иштирок этади.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Ўзбекистон афғон низосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида қатъий ва принципиал позицияни эгаллаб келади, ушбу давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишида ва гуманитар юкларни етказиб беришда салмоқли ҳиссасини қўшмоқда”, дейилади ТИВ баённомасида.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 6 июл куни Ўзбекистонга келган АҚШ Конгресси делегацияси вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий инфраструктурани шакллантиришда Ўзбекистоннинг иштирок этиши масаласи ҳам муҳокама этилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG