Линклар

Афғонистон президенти Японияга жўнаб кетди


Токио анжуманига тайёргарлик бўйича Кобулда ўтказилган йиғилиш, 2012 йил 12 июн.

Токио анжуманига тайёргарлик бўйича Кобулда ўтказилган йиғилиш, 2012 йил 12 июн.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 8 июл куни Афғонистон бўйича Токиода ўтказиладиган донор давлатлар анжуманида қатнашиш учун Японияга жўнаб кетди.

Анжуманда 2014 йилда хориж қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама этилади.

Афғонистон президентининг матбуот хизмати эълон қилган баёнотга кўра, Токиода Ҳамид Карзайнинг Япония Императори, Бош вазири, Ташқи ишлар вазири, шунингдек, БМТ Бош котиби, Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари билан анжумандан ташқари учрашувлар ўтказиши режаланган.

Ҳамид Карзай хориж кучлари 2014 йилда Афғонистонни тарк этганидан сўнг уч йил давомида мамлакатга ҳар йили тўрт миллиард доллар ҳажмида молиявий ёрдам сўрашини айтган.

Бир кунлик анжуманда қарийиб 70 давлат расмийлари, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG