Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Қишлоқ хўжалик вазирини ишдан бўшатди


Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов.

Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов буғдой етиштириш режаси бажарилмагани учун Қишлоқ хўжалик вазири Мардон Байрамовни ишдан бўшатди.

2011 йил январ ойидан бери Қишлоқ хўжалик вазири лавозимида ишлаб келаётган Байрамовнинг ўрнини ўринбосари Ражаб Бозоров эгаллади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, буғдой етиштириш режаси бажарилмагани боис вазирликнинг бошқа расмийлар ҳам алмаштирилган.

Бу йил Туркманистонда буғдой ҳосили давлат режасида белгиланган 1,6 миллион тоннадан 25 фоизга кам йиғиб олинган.

6 июл куни давлатга қарашли дўконларда нон нархи уч баробар оширилган.

Туркманистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига давлат томонидан субсидия адратилади.
XS
SM
MD
LG