Линклар

logo-print
Россиянинг Краснодар ўлкасида рўй берган сув тошқинлари оқибатида нобуд бўлганлар сони 103 кишига етди.

Ўлганларнинг аксари Кримск туманида яшовчи фуқаролар эканини айтилмоқда.

Табиий офат етказган зарар миқдори бир миллиард рублдан ошиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, тошқин пайтида қарийб 13 минг уйни сув босган.

Тошқинлар автомобил йўлларини ювиб кетган, телефон алоқаси узилган.

Маҳаллий ҳокимият хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим туманларга электр узатишни тўхтатган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сув тошқини рўй берган минтақага қутқарувчи гуруҳларни жўнатган.

Табиий офат оқибатларини тугатиш ишларига армия аскарлари ҳам жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG