Линклар

Тошкент НАТО юклари транзити бўйича аҳдида собит


Ўзбекистон БМТ билан тузилган амалдаги шартномалар асосида Афғонистондан олиб чиқилаётган юклар транзити учун ўз ҳудудини тақдим этишда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Рустам Ниёзов МДҲ мудофаа вазирларининг Калининград шаҳрида ўтган 62-мажлисидан сўнг билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистон делагациясига раҳбарлик қилган генерал Ниёзов ўз мамлакатининг КХШТдан чиқиш сабаблари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

- Бу борада Ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан нота тайёрланиб, КХШТ котибиятига юборилган, ўша ерда ҳаммаси баён қилинган, - деди Рустам Ниёзов.

Вазир ўринбосари қайд этган нотани ўзбек расмийлари КХШТ котибиятига ўтган ҳафта юборган, бироқ котибият Тошкентнинг бу қарори ҳақида жўяли изоҳ бермаган.
XS
SM
MD
LG