Линклар

logo-print
Суриянинг турли жойларида кеча бўлиб ўтган тўқнашувларда камида 60 киши нобуд бўлди.

Суриялик фаолларга кўра, шанба кунги тўқнашувларда 31 нафар тинч аҳоли вакили, 19 нафар ҳарбий ва 10 нафар исёнчи ҳалок бўлган.

7 июл куни ҳукумат қўшинлари Алеппо вилоятидаги бир неча аҳоли пунктини тўпдан ўққа тутган.

Жума куни “Сурия дўстлари гуруҳи”нинг Парижда ўтган учрашувида Дамашққа қарши санкцияларни кучайтириш ва Башар Ассаднинг президентликдан кетишига оид чақириқлар янграган. Мазкур учрашувда Россия ва Хитой вакиллари иштирок этмаган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши чоршанба куни Суриядаги халқаро кузатувчилар миссияси фаолиятини муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG