Линклар

Ливияда сайлов чоғида бир киши ҳалок бўлди


Ливияда сўнгги 60 йил бадалида илк бор эркин сайлов ўтказилди.

Ливияда сўнгги 60 йил бадалида илк бор эркин сайлов ўтказилди.

Ливияда парламент сайловлари чоғида полиция ва норозилар ўртасида юзага келган отишмада бир киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди.

Ливия сайлов комиссияси раҳбари Нурий ал-Абарийнинг маълум қилишича, тўқнашув мамлакат шарқидаги Аждабия шаҳрида содир бўлган. У ерда намойишчилар сайлов марказига ёриб кирмоқчи бўлганлар.

Сайловни бойкот қилиш чақириғи билан норозилик намойиши ўтказиш ва сайлов участкаларига қуролли ҳужумлар уюштириш асосан Ливия шарқида содир бўлмоқда. У ердаги маҳаллий аҳоли парламентда ўзларини тамсил этган депутатларга 60 мандат тегиши, мамлакат ғарбини тамсил этувчи депутатлар сони эса 100 нафардан ошиб кетганидан норозилик билдирмоқда.

60 йилдан буён илк бор эркин сайлов ўтказилган Ливияда парламент депутатлигига 3700 киши даъвогарлик қилган. Бу номзодларнинг аксариятини исломий қарашдаги кишилар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG