Линклар

Озарбайжоннинг биринчи президенти Бокуга қайтди


Озарбайжоннинг собиқ президенти Аёз Муталибов (чапдан иккинчи) Боку аэропортида, 2012 йилнинг 7 июли.

Озарбайжоннинг собиқ президенти Аёз Муталибов (чапдан иккинчи) Боку аэропортида, 2012 йилнинг 7 июли.

Озарбайжоннинг биринчи президенти, социал-демократик партия ҳамраиси Аёз Муталибов Россияда 20 йил яшаганидан кейин ватанига қайтишга қарор қилди.

Муталибовнинг Бокуга қайтишига Озарбайжон парламенти томонидан ўтган ой охирида қабул қилинган ва собиқ давлат раҳбарлари дахлсизлигини таъминлашни кўзда тутган “Собиқ президент мақоми тўғрисида”ги қонун асос бўлди.

Жорий йилнинг июн ойи охирида Аёз Муталибов бундан буён сиёсат билан шуғулланмаслигини билдирган. Озарбайжонда унга қарши 1990 йил 20 январидаги воқеалар юзасидан жиноий иш қўзғатилганди. Ўшанда Бокуга Совет армияси ҳарбий қисмлари киритилган ва тўқнашувда кўплаб одамлар қурбон бўлганди.
XS
SM
MD
LG