Линклар

logo-print
Япония пойтахти Токиода Афғонистонга бағишланган донор давлатлар анжумани бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда хориж қўшинлари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама этилмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун хориж қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг Афғонистондаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватламаслик сўнгги ўн йил ичида қон тўкиш эвазига эришилган ютуқларни хавф остига қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қарийб 70 давлат расмийлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашаётган анжуманда Афғонистонга 16 миллиард АҚШ доллари ҳажмида ёрдам ваъда қилиниши кутилмоқда.

Токио анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG