Линклар

Россия Президенти Владимир Путин сув тошқинидан огоҳлантириш тизимларини текширишни талаб қилди.

7 июл куни сув тошқини оқибатида 140дан ортиқ одам нобуд бўлган Краснодар ўлкасига сафаридан сўнг Путин маҳаллий ҳокимият аҳолини ўз вақтида хавфдан огоҳлантиргани ёки огоҳлантирмаганини ўрганиш ҳақида буйруқ берди.

Хабарларга кўра, Краснодар ўлкасида бир неча соат ичида икки ойлик ўртача норма миқдорида ёмғир ёққани шиддатли сув тошқинлари ҳосил қилган.

Ундан олдин Россиянинг давлат сув ресурслари агентлиги омборда сақланаётган сув оқизиб юборилгани натижасида Кримск туманини сув босгани ҳақидаги маълумотни рад қилган эди.

Краснодарда табиий офат етказган зарар миқдори бир миллиард рублдан кўп экани айтилмоқда.

Сув тошқинлари сабабли ёпиб қўйилган Новороссийск порти якшанба куни қайта очилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG