Линклар

logo-print

Наркотикларни назорат қилиш маркази раҳбари ишдан олинди


Р.Муҳамедов (ўнгдан иккинчи). ШҲТ давлатларининг Наркотикларга қарши кураш учун мутасадди органлари раҳбарлари учрашувида, Остона ш., 2011 йил 30 март.

Р.Муҳамедов (ўнгдан иккинчи). ШҲТ давлатларининг Наркотикларга қарши кураш учун мутасадди органлари раҳбарлари учрашувида, Остона ш., 2011 йил 30 март.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш бўйича Миллий ахборот-таҳлилий маркази директори Раҳматулла Муҳамедовни лавозимидан бўшатди.

Подробно.уз Интернет нашри хабарига кўра, Муҳамедовнинг ўрнини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Александр Петрович Артёмов эгаллаган.

Ўзбекистонда ушбу марказ 1996 йилда ташкил қилинган.

Марказнинг асосий вазифаси наркотиклар, психотроп ва бошқа гиёҳвандлик моддаларни назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва қонуний база яратишдан иборат.
XS
SM
MD
LG