Линклар

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги бир неча кун давом этадиган машқларда Сурия ҳарбийлари қанотли ракета синови, шунингдек, ҳаво ва ерда амалиётлар ўтказишини хабар қилди.

Шанба куни бошланган машқларда Ҳарбий флот кемалари шартли равишда денгиздан бошланган ҳужумни қайтариш амалиётини машқ қилган.

Таҳлилчилар фикрича, ушбу ҳарбий машқлардан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамиятни Сурия ички ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG