Линклар

Россиянинг Краснодар ўлкасида 7 июл куни рўй берган сув тошқини оқибатида 153 одам ўлгани расман тасдиқланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, табиий офат пайтида 2 минг 700 одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Тошқинидан 12 минг одам зарар кўрган.

9 июл Россия бўйлаб мотам куни, деб эълон қилинди.

Краснодар ўлкасида одамлар оммавий ўлгани бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Терговчилар Неберджаевский омборидан сув оқизиб юборилгани кенг кўламли табиий офатга қанчалар таъсир қилганини ўрганмоқда.

Сув тошқини пайтида энг кўп одам ўлган Кримск тумани офатдан катта зарар кўрган.

Хабарларга кўра, сув тошқинида ўлганлар яқинлари ва зарар кўрган аҳолига товон пули тўлаш ишлари душанба куни бошланади.
XS
SM
MD
LG