Линклар

logo-print
Ливияда 7 июл куни ўтказилган парламент сайловида дунёвий либерал партиялар блоки ғалаба қозонганини иддао қилмоқда.

Собиқ Бош вазир Маҳмуд Жибрил бошчилигидаги Миллий кучлар иттифоқи Муаммар Қаддафий режими ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда илк бор ўтказилган эркин сайловда фуқароларнинг аксари Иттифоқ номзодлари учун овоз берганини айтди.

Сайловнинг якуний натижаси бир неча кундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 200 ўринли янги парламент учун ўтказилган сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 2 миллион 700 минг фуқароларнинг тахминан 60 фоизи қатнашган.

Сайлов куни Ливия шарқидаги 20та сайлов участкаси саботаж сабабли очилмади.

Пойтахт Триполида фаолият юритаётган Муваққат ҳукумат ғарбий минтақа вакиллари учун янги парламентда 102та ўрин, шарқий минтақа вакиллари учун 60та ўрин ажратгани мамлакат шарқида жойлашган Бенғози аҳолиси норозилигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG