Линклар

Миср президенти тарқатиб юборилган парламентни чақиришга буйруқ берди


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий бир ой олдин мамлакат ҳарбийлари тарқатиб юборган парламентни қайта чақириш ҳақида буйруқ берди.

Давлатга қарашли MENA ахборот агентлигининг хабар қилишича, президент Мурсий тарқатиб юборилган парламент янги парламент сайлангунича фаолият юритиши кераклигини айтган.

Тарқатиб юборилган парламентда аксар ўринларни президентлик сайловида Мурсийнинг номзодини илгари сурган Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракати вакиллари эгаллаган эди.

Президент Мурсий парламент сайлови мамлакат янги конституцияси қабул қилинганидан кейин 60 кун ичида ўтказилиши кераклигини айтган.

Мисрда янги конституция шу йил охирида қабул қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG