Линклар

9 июн Россияда Краснодар ўлкасида рўй берган сув тошқинида ўлганларга мотам тутилади.

Айни дамда тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 171 кишига етди. 5 мингга яқин уйни сув босган.

Кримск шаҳри энг кўп зарар кўрган ҳудуд ўлароқ кўрилмоқда. Бу шаҳарда сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли электр, газ ва ичимлик сувисиз қолган.

Ҳозирги кунда тошқин юз берган ҳудудларга 1500 га яқин қутқарувчилар жалб қилингани хабар қилинмоқда.

Ҳукумат вакиллари сув тошқинига Небердяевский омборидан сув оқизиб юборилгани сабаб бўлгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.
XS
SM
MD
LG