Линклар

Кофи Аннан Дамашқда Башар Асад билан учрашади


Кофи Аннан Башар Асад билан жорий йилнинг март ойида ҳам учрашган эди.

Кофи Аннан Башар Асад билан жорий йилнинг март ойида ҳам учрашган эди.

Тинчлик элчиси Кофи Аннан душанба куни Дамашқ шаҳрида Сурия президенти Башар Асад билан учрашади.

Учрашувда Аннан таклиф этган тинчлик режаси муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Аввалроқ Кофи Аннан ўзи таклиф этган ўт отишни тўхтатиш режаси Сурияда 16 ойдан бери давом этаётган тўқнашувларга барҳам бера олмаганини тан олган эди.

Германиянинг АРД телеканалига берган интервюсида Башар Асад Сурияда тинчлик ўрнатишга “террорчилар тўсқинлик қилаётгани”ни айтган эди.

Президентнинг интервюси Сурияда кенг кўламли ҳарбий машқлар бошланган бир пайтга тўғри келди.

Сурия ахборот агентликлари хабар қилишича, шанба куни бошланган тадбирларда ҳарбий флот кемалари шартли равишда денгиздан бошланган ҳужумни қайтариш амалиётини машқ қилган.

БМТ ва АҚШ Сурия ҳукуматини тўқнашувларга барҳам беришга чақириб келади.
XS
SM
MD
LG