Линклар

Якшанба куни Афғонистонда юз берган портлашлар ва жанггарилар ҳужмлари оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди.

НАТОнинг маълум қилишича, мамлакат шарқий ҳудудида рўй берган бомба портлашида ҳарбий алянснинг 6 аскари ўлган.

Франс-пресс агентлиги хабарига кўра, ҳалок бўлган аскарларнинг барчаси АҚШ фуқароларидир.

Аввалроқ Афғонистон жанубий ҳудудида рўй берган жанггарилар ҳужумида бир НАТО аскари ўлган эди.

Мамлакат расмийларига кўра, Қандаҳор ва Ҳелманд вилоятларидаги портлашларда 28 фуқаро ва бир полициячи ҳалок бўлган.

Нотинчликлар Токио шаҳрида ўтган донор давлатлар анжуманида 2015 йилга қадар Афғонистонга 16 миллиард АҚШ доллари ҳажмида ёрдам бериш қарори олинган бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG