Линклар

Британиялик теннисчи Энди Мюррей Лондонда ўтган Уимблдон турнирининг финал учрашувида швециялик рақиби Рожер Федерерга мағлуб бўлди.

3 соат 24 дақиқа давом этган учрашув биринчи сети Мюррей ғалабаси билан якунланди. Бироқ мағлубиятли биринчи сетдан сўнг Федерер қаторасига уч сетда Мюррейни доғда қолдириб, турнир ғолиблигини қўлга киритди. Умумий ҳисоб 6:4, 5:7, 3:6, 4:6.

Лондонда ўтадиган "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирида британиялик теннисчи сўнгги маротаба 1936 йилда ғалаба қозонган эди.

Уимблдон финалидаги муваффақияти Рожер Федерер учун "Катта дубулға" турнирларидаги 17-ғалаба бўлди. Бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Лондондаги ғалабасидан сўнг Федерер яна бир бор дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига айланди.
XS
SM
MD
LG