Линклар

Россия ва бошқа МДҲ давлатларидаги йирик мобил алоқа операторларидан бири саналган "МТС"компаниясига тегишли "Ўздунробита" ширкатига нисбатан янги айбловлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Давлат алоқа инспекцияси эълон қилган хулосага кўра¸ "Ўздунробита" ва унинг бўлинмаларида 208 та таянч станциясидан ноқонуний фойдаланиш ҳоллари аниқланган.

Давлат алоқа инспекцияси ўтказган текширув хулосасида, "ширкат реконструкция қилинган коммутация станцияларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида кабел канализацияси орқали ўтказилган оптик толали алоқа кабеллардан қабул комиссиясига белгиланган тартибда топширмасдан фойдаланиб келган", таъкидланган.

Жумладан, "Ўздунробита"нинг Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Жиззах ва Қорақалпоғистонда жами 129 та 3G, 33 та GSM-1800 ва 8 та GSM-900 ноқонуний таянч станциялари мавжудлиги аниқланган.

“Ўздунробита” ширкати матбуот вакили Ойбек Жумаев Ўзбекистон Давлат алоқа инспекциясининг янги айбловлари юзасидан изоҳ бера олмасилигини айтди.

- Ҳозирча бу юзадан изоҳ бера олмаймиз. Лекин шунии айтишим мумкин “МТС- Ўзбекистон” ўз мижозларига сифатли хизмат кўрсатишда давом этаяпти, деди Жумаев.

"МТС"га тегишли "Ўздунробита" ширкати фаолиятида бир қатор қонунбузарликлар аниқланиши ортидан ширкатнинг Ўзбекистондаги раҳбари Бекзод Аҳмедов қочиб кетгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Ўздунробита" ва унинг бўлинмаларида 2004 йилдан буён мунтазам равишда олиб борилган солиқ текширувларида қонунга зид ҳолатлар аниқланганини иддао қилишган.

Аммо кузатувчилар Ўзбекистон раҳбариятини мамлакатда фаолият юритаётган хориж ширкатларини тортиб олиш¸ ëки улар ўрнини бошқа ширкатларга бўшатиш мақсадида турли камчиликлар топишда айблайдилар.
XS
SM
MD
LG