Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

Афғонистондаги портлашга Толибон масъулиятни зиммасига олди


Афғонистонда якшанба куни содир этилган ҳалокатли портлашга Толибон ҳаракати масъулиятни зиммасига олди.

Мамлакат шарқида йўл четига қўйилган мина портлашидан 24 одам жумладан, НАТОнинг олти ҳарбийси ҳалок бўлган эди.

Франс-пресс агентлиги хабарига кўра, ҳалок бўлган аскарларнинг барчаси АҚШ фуқароларидир.

Аввалроқ Афғонистон жанубий ҳудудида рўй берган жанггарилар ҳужумида бир НАТО аскари ўлган эди.

Мамлакат расмийларига кўра, Қандаҳор ва Ҳелманд вилоятларидаги портлашларда 28 фуқаро ва бир полициячи ҳалок бўлган.

Нотинчликлар Токио шаҳрида ўтган донор давлатлар анжуманида 2015 йилга қадар Афғонистонга 16 миллиард АҚШ доллари ҳажмида ёрдам бериш қарори олинган бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG