Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Россияликлар табиий офат қурбонларига мотам тутмоқда


Россияликлар мамлакат жанубидаги Краснодар ўлкасида юз берган сув тошқинида нобуд бўлган одамлар учун мотам тутмоқда.

Расмийлар табиий офат оқибатида 170 ортиқ киши ҳалок бўлганини айтишмоқда.

Сув тошқинлари бир неча ҳафта давом этган ёғингарчилик ортидан, аксар одамлар ухлаб ётган пайтлари рўй берган.

Россия президенти Владимир Путин одамлар табиий офат эҳтимолидан етарлича вақт бурун огоҳлантирилганми йўқлигини текширишга буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG