Линклар

logo-print
Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Прагадаги қурултойида қатнашган хоразмлик ҳуқуқ фаоли, “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов жаримага тортилган.

Ёқубовга энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима солинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларидан бири, Эрк партияси бош котиби Отаназар Орипов маълум қилди.

Ҳозирча ҳуқуқ фаолининг қайси асосларда жаримага тортилгани маълум эмас.

Прагадан қайтиб борганидан сўнг Ёқубов Озодлик билан суҳбатда 5 июл куни Хива туманида сўроққа чақиртирилгани ҳақда айтган.

Ўшандан бери унинг ўзи билан боғланишнинг иложи бўлмади.
XS
SM
MD
LG