Линклар

logo-print

Кофи Аннан Теҳронга борди


БМТ ва Араб давлатлари лигасининг махсус элчиси Кофи Аннан.

БМТ ва Араб давлатлари лигасининг махсус элчиси Кофи Аннан.

БМТ ва Араб давлатлари лигасининг махсус элчиси Кофи Аннан Сурия бўҳронини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун Эронга борди.

Суриянинг амалдаги расмийларига халқаро босим кучаяётган айни пайтда Теҳрон Дамашқнинг асосий иттифоқчиси бўлиб қолмоқда.

Аннан Эрон пойтахтига Сурия президенти Башар Ассад билан ўтказилган музокарадан сўнг ташриф буюрди.

Халқаро элчи сўзларига кўра, у Ассад билан Сурияда 16 ойдан буён давом этаётган зиддиятни сиёсий жиҳатдан бартараф қилиш бўйича “янгича ёндошувлар” ҳақида гаплашган.

Аннан томонидан таклиф қилинган ва Сурияда ўзаро низолашаётган кучлар томонидан маъқулланган тинчлик режаси шу кунгача бажарилмай келаётир.

Айни пайтда суриялик ҳуқуқ фаоллари ҳукумат қўшинлари ва мухолифат ўртасида юзага келган зиддият бошидан буён мамлакатда 17 мингдан зиёд одам ҳалок бўлгани, уларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакиллари эканини билдирмоқдалар.

Ғарб мамлакатлари ва Араб лигаси аъзолари Сурияда тинчлик қарор топишининг ягона йўли президент Башар Ассаднинг истеъфога кетиши ва Ўтиш даври ҳукумати тузилиши эканини таъкидлаб келмоқдалар. Бироқ расмий Дамашқ ҳали бу таклифга бирор марта ҳам мойиллик билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG