Линклар

Покистонда НАТО юклари транзитига қарши намойиш ўтказилди


НАТО юк машиналари Тўрхамда Покистондан Афғонистонга ўтишни кутиб турибди.

НАТО юк машиналари Тўрхамда Покистондан Афғонистонга ўтишни кутиб турибди.

Душанба куни Исломободда НАТО юкларини Покистон ҳудуди орқали Афғонистонга етказиб бериш бўйича шартнома янгиланганига қарши намойиш бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Покистонни муҳофаза қилиш кенгаши байроғи остида жамланган 15 минг чоғли намойишчи мамлакат парламенти биноси олдига келган ва АҚШ сиёсатига қарши шиорларни қичқирган.

Аввалроқ мазкур кенгаш мамлакат шарқидаги Лаҳор шаҳридан пойтахт Исломободга қадар норозилик маршини уюштирганди.

Покистонни муҳофаза қилиш кенгаши Ҳиндистон ва АҚШ билан алоқаларни узишни таклиф қилаётган диний ва сиёсий ташкилотлар бирлашмаси бўлиб ҳисобланади.

Ўтган ҳафта Покистон ҳукумати ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига юк етказиб беришга яна рухсат берганди.

Исломобод НАТО учқичи ноябр ойида уюштирган ҳужум оқибатида Покистоннинг 24 аскари ўлганидан сўнг Афғонистондаги халқаро кучларга юк транзитини тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG