Линклар

“Универсалбанк”нинг валюта операцияси бўйича лицензияси қайтариб олинди


Ўзбекистон Марказий банки “Универсалбанк”дан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи бош лицензияни қайтариб олди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг Марказий банк ахборот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, бунга “Универсалбанк” томонидан валюта айирбошлаш бўйича амалдаги қонунчилик талаблари бузилгани сабаб бўлган.

Очиқ турдаги хусусий акциядорлик-тижорат банки бўлмиш “Универсалбанк” чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи бош лицензияни 2011 йил декабрида олганди.

2001 йилда “Қўқон” банки базасида 50 миллион сўмлик бошланғич капитал билан ташкил қилинган “Универсалбанк”нинг асосий ҳиссадорлари хусусий ширкатлар ва жисмоний шахслар бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG