Линклар

Ўзбекистонда маҳалла фаолларининг ойлиги ошади


Кеча Ўзбекистон президенти “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мазкур фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 августидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда “Маҳалла посбони” раҳбарлари маошига 20 фоиз устама ҳақ қўшиб берилади.

Шунингдек, ҳужжатда “фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун 12 фоиз миқдорида ойлик устама ҳақ ўрнатилиши” ҳам кўзда тутилган.

Фармонда маҳалла фаоллари “меҳнатини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши” қайд этилган.
XS
SM
MD
LG