Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати аэровокзаллар ва уларга яқин ҳудудларда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилишга нисбатан чеклов жорий этилгани ҳақида маълум қилди.

Апрел ойидан кучга кирган “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасини асос ўлароқ келтирган авиаширкатга кўра, бундан буён “аэровокзаллар ва унга яқин ҳудудларда тамаки маҳсулотларининг ҳар қандай турини (чайналадиган тамаки, чекиладиган қоришма ва сигарет) истеъмол қилиш қатъиян маън қилинади”.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қонунбузарларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чора кўрилишидан огоҳлантирмоқда.

Миллий авиаширкат учқичлари ичида чекишга тақиқ анча йилдан буён амалда.
XS
SM
MD
LG