Линклар

Европа Иттифоқи мамлакатларининг молия вазирлари Испания банкларига зудлик билан кўрсатиладиган ёрдамнинг айрим шартлари бўйича келишиб олди.

Мазкур келишувга мувофиқ, ёрдамнинг 30 миллиард евро миқдоридаги дастлабки транши жорий ой охирига бориб ажратилиши мумкин.

Бу ҳақда Брюсселда қарийб тўққиз соат давом этмиш вазирлар учрашуви натижалари бўйича сўзлаган Еврогуруҳ раиси Жан-Клод Юнкер билдирди.

Юнкер евроҳудуднинг 17 мамлакати молия вазирлари эришган келишув “расман июл ойининг иккинчи ярмида имзоланиши”ни айтди.
XS
SM
MD
LG