Линклар

Россия Давлат думаси биноси олдида мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишига қарши норозилик акцияси ўтказилмоқда.

Дума депутатлари 10 июл куни Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш масаласини муҳокама қилади.

Дума олдидаги пикет коммунистлар томонидан уюштирилди. Тадбирда 50 ка яқин одам иштирок этмоқда.

Пикетчилар “Жаҳон савдо ташкилотига кириш – жарликка йўл” деган шиор кўтариб чиққан.

Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши тўғрисидаги протокол ўтган йил декабр ойида имзоланган ва у 23 июлга қадар парламент томонидан тасдиқланиши керак.
XS
SM
MD
LG