Линклар

Мисрда сиёсий бўҳрон давом этмоқда


Миср Олий суди мамлакат парламентини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирганидан сўнг мамлакатда сиёсий бўҳрон давом этмоқда.

Парламент раиси Олий суд қарорига зид равишда депутатларни 10 июл куни Тошкент вақти билан 17:00да парламент қуйи палатасида йиғилишга чақирган.

Айни пайтда Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракати ўз тарафдорларини 8 июл куни парламентни қайта тиклаган янги президент Муҳаммад Мурсийни қўллаб-қувватлаш учун сешанба куни “миллионлар марши”да иштирок этишга даъват қилди.

Ўтган йил бошида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгаш Олий суд қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG