Линклар

Одам савдосида айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Москвада қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилди.

8 июл куни Москвага келган ҳеч қаерда ишламайдиган 38 яшар аёл ЎР Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2-қисми (Одам савдоси билан шуғулланганлик) бўйича 2010 йил май ойидан бери Бухоро шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган.

Россия Ички ишлар вазирлиги қидирувдаги аёл ҳибсга олингани тўғрисида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига маълум қилган.
XS
SM
MD
LG