Линклар

Исроил собиқ Бош вазири Эҳуд Олмерт коррупция билан боғлиқ битта қонунбузарликда айбдор деб топилди, иккита айблов бўйича оқланди.

Хабарларга кўра, коррупция айблови бўйича Олмерт беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Сешанба куни Қуддус шаҳар суди 66 ёшли Олмертдан америкалик яҳудий бизнесмендан пора олганлик ҳамда пул йиғиш кампанияси доирасида хорижга қилган сафари учун Исроилдаги хайрия ташкилотларига ҳаражатларни ошириб кўрсатганликка оид иккита айбловни олиб ташлади.

Олмерт ўзига қўйилган барча айбловни рад қилган.

Айни пайтда, бошқа судда 2008 йилда бош вазир бўлган пайтда Олмерт Қуддус шаҳрида янги турар жой бинолари қуриш ҳақидаги бахсларга сабаб бўлган лойиҳани илгари суриш учун пора олганликда ҳам айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG