Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўшга борди


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай 9 июл куни Қирғизистонга икки кунлик сафарини бошлади.

Knews.kg Интернет нашри хабарига кўра, Пиллай хоним 10 июл куни Ўш шаҳар ҳокими ўринбосарлари Достон Хўжаев ва Рустам Мирзаматов билан учрашган.

Мулоқот чоғида БМТ Олий комиссари ҳоким ўринбосарларига Ўш шаҳрида маҳбуслар қийноққа солинаётгани ҳақидаги шикоятларни шаҳар ҳокими Мелис Мирзақматовга бериб қўйишни ва бу муаммога эътибор қаратишини сўраган.

Knews.kg хабарига кўра, Мирзақматов шаҳарда амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўриш билан банд бўлгани сабабли Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай билан учраша олмаган.
XS
SM
MD
LG