Линклар

Клинтон Миср лидерларини мунозараларни тугатишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрнинг исломий қарашдаги президенти ва катта салоҳиятга эга бўлган Олий ҳарбий кенгашини Миср халқи манфаатини кўзлаб ўзаро келишмовчиликкка барҳам беришга чақирди.

Клинтон ҳокимият учун курашни бартараф қилмаслик мамлакатда демократияга ўтиш жараёнини издан чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

10 июл куни Ветнам пойтахти Ханойда сўзлаган Клинтон Мисрда ҳокимият учун курашаётган ҳеч бир томоннинг тарафини олмади.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий Олий суд қарорига мувофиқ тарқатиб юборилган исломчилар ҳукмрон бўлган парламентни қайта тиклаш тўғрисида фармон эълон қилди.

Аммо Олий ҳарбий кенгаш бунга қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG