Линклар

Кофи Аннан Бағдодда Сурия бўҳронини муҳокама қилмоқда


БМТ-Араб Лигасининг сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий билан Сурияда 16 ойдан бери давом этаётган бўҳрондан чиқиш йўлларини муҳокама қилиш учун Бағдодга борди.

Аннаннинг матбуот вакили Аҳмад Фавзийга кўра, халқаро вакил Ироқ Бош вазири билан Сурия бўҳронининг Ироқ ва минтақага таъсирини муҳокама қилади.

Бағдодга келишидан олдин Теҳронда бўлган Кофи Аннан Эрон раҳбарлари билан айни муаммони муҳокама қилган эди.

БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили 9 июл куни Дамашқда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан музокара қилди.

Чоршанба куни Женевада Кофи Аннан ўз миссияси натижаси хусусида видео орқали БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисобот бериши режаланган.
XS
SM
MD
LG