Линклар

logo-print

Ўзбекистон аэропортларида нос чекиш ҳам тақиқланди


Ўзбекистонликлар орасида тамаки маҳсулотларидан кўп чекиладигани носвой.

Ўзбекистонликлар орасида тамаки маҳсулотларидан кўп чекиладигани носвой.

Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги аэропортларида сигарет билан биргаликда нос чекиш ҳам ман қилинди. Тартибни бузган кашандаларга чора кўрилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авикомпанияси мамлакатдаги аэровокзаллар ва уларга яқин ҳудудларда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилишга нисбатан чеклов жорий этилганини маълум қилди.

Тошкент халқаро аэропортининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, янги тартибда аэропорт атрофидаги ҳудудларда ҳам чекиш тақиқланади.

- Ташқарида стоянка бор. Постимиз бор, ўшандан ташқарида чекиш мумкин. Знакларимиз бор. Чекиш мумкин эмас, деб қўйиб чиқилган. Агар аэропорт ҳудудида чекилса, милиционерлар бор, улар назорат қилади,- дейди аэропорт ходими.

Суҳбатдошга кўра, аэропорт ташқарисида автобуслар бекати томонга ўтгач чекиш мумкин. Аэропорт ичкарисида эса битта жойда чекиш учун махсус жой ажратилган.

- Масалан, аэропортнинг ичида белгиланган жой бор. Чекадиган жойимиз бор халқаро аэропортда. Алоҳида жой қилиб беришган. Ўша ерда чекиш мумкин. Уни ҳали чет эллардагига ўхшаб ўрамаганмиз. Просто кулдонлар қўйилган,- дейди аэропорт ходими.

Янги тартиб нафақат Тошкент аэропортларида балки мамлакатдаги барча аэропортларга бирдек таалуқли.

Термиз аэропортининг исмини ошкор қилмаётганимиз маъсул ходими бу тартиб аллақачон амалга татбиқ қилинаётганини таъкидлади.

- Бизда махсус жойлар қилинган чекиш учун. Ўша жойларда рухсат бор. Қолган жойларда мумкин эмас. Чекиш учун махсус жойлар борда. Ташқарида стоянка бор. Постимиз бор, ўшандан ташқарида чекиш мумкин. Знакларимиз бор. Чекиш мумкин эмас, деб қўйиб чиқилган,- дейди Термиз аэропорти ходими.

Янги тартибга кўра, аэропорт ичкариси ва атрофида сигаретдан ташқари нос ҳам чекиш тақиқланади.

Термиз аэропорти маъсулига кўра, кейинги пайтда носга қарши тақиқлар кучайган.

- Чекиш дегандан кейин нос ҳам кирадию шунга. Фақат сигарет дейилмаганку. Носни чеккач уни ҳам қаергадир тупуриб ташлаш керакку. Носни ҳам территорияда чекиш мумкин эмас. Ўзи носвой борку, ҳозир умуман тақиқланди. Бизга шунақа хатлар келди, самолётда олиб кетиш ҳам мумкин эмас. Бизда фақат Москвага рейсимиз бор. Ўшанга хат келган, нос мумкин эмас,- дейди аэропорт маъсули.

Аэропорт ҳудудларидаги чекишга нисбатан тақиқ ўтган йилнинг 5 октябр куни қабул қилинган ва жорий йилнинг апрел ойидан кучга кирган “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга асосланган.

Мазкур қонуннинг 19-моддасига кўра, эндиликда “аэровокзаллар ва унга яқин ҳудудларда тамаки маҳсулотларининг барча турини (чайналадиган тамаки, чекиладиган қоришма ва сигарет) истеъмол қилиш қатъиян маън қилинади”.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги тартиб талабларини бузган кашандаларга
қонунчиликка мувофиқ чора кўрилишидан огоҳлантирди.

Суҳбатлашганимиз аэропорт ходимлари қандай чора эканлигини очиқлай олмадилар.

Айтилишича, айни тартибни бузган шахслар “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг атроф-муҳитни зарарлантиришга оид моддасига кўра жавобгарликка тортилиб, жарима солинади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG