Линклар

Миср Олий суди янги сайланган президент Муҳаммад Мурсийнинг ўтган ойда тарқатилган парламентни қайта йиғиш қарорини бекор қилди.

Аввалроқ сешанба куни депутатлар Қоҳира шаҳрида қисқа муддатга навбатдаги мажлисга йиғилишган эди.

Миср Олий ҳарбий кенгаши президентни мамлакат конституциясини ҳурмат қилишга чақирди. Кенгашга кўра, конституцияда президентга Олий суд қарорини бекор қилиш ваколати берилмаган.

Эслатамиз, сайловларни ноқонуний деб топган Олий суд асосий ўринларни “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати вакиллари эгаллаган янги парламентни тарқатиб юборган эди.

Шундан сўнг парламент ваколати вақтинчалик Олий ҳарбий кенгашга ўтган.

Президент Муҳаммад Мурсий қарори тарқатиб юборилган парламентнинг янги сайловларга қадар ишлашини кўзга тутган эди.
XS
SM
MD
LG