Линклар

НАТО Афғонистонда 6 нафар америкалик ҳарбий ўлимига сабаб бўлмиш йўл четига ўрнатилган бомба портлаши бўйича текширувлар ўтказмоқда.

Ҳарбий алянс вакиллари аскарларнинг зирҳли автомобилини тешиб ўтган портлашда қандай бомба ишлатилганини ўрганишади.

Афғонистоннинг шарқидаги Вардак шаҳрида рўй берган портлаш НАТО кучларига қарши жорий йил январ ойидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум сифатида баҳоланмоқда.

НАТО вакилларига кўра, 6 кишининг ўлими Толибон ҳаракати тарафидан қўлланадиган йўл чети бомбаси учун катта кўрсаткичдир.

Портлашда бомбанинг янги тури ишлатилгани тахмин қилинмоқда.

Айни дамда мазкур бомба ёки ундаги портловчи моддалар миқдори ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG