Линклар

Сербияда 12 киши 2008 йили Косово мустақиллигига қарши уюштирилган тартибсизликларда АҚШ элчихонасига ўт қўйганликда айбланмоқда.

Мамлакат Бош прокуратураси мулозими Владимир Джорджевичга кўра, сешанба куни 2008 йил воқеалари бўйича 12 кишига босқинчилик ва "жамоат хавфсизлигига қарши жиддий тажовуз уюштириш" айбловлари қўйилган.

Айбланувчилар 12 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Асосан футбол фанатларидан иборат юзлаган экстремистлар 2008 йилнинг 21 февралида Белград шаҳридаги АҚШ элчихонасига бостириб киришган эди.

Ҳужумга Вашингтоннинг асосан мусулмон албанлар истиқомат қилувчи Косово мустақиллигини қўллагани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG