Линклар

Жаҳон Антидопинг Агентлиги маън қилинган дори истеъмол қилувчи спортчиларни Лондон Олмипиадасида иштирок этишдан ихтиёрий равишда воз кечишга чақирди.

Агентлик раҳбари Жон Фаҳейга кўра, бу сафар спортчилар ноқонуний дорилар ишлатилиши бўйича олдиндан текшрилади.

Антидопинг агентлиги 27 июлдан 12 августга қадар қарийб 6000 допинг тести ўтказиши айтилмоқда.

- Бу йилги Олимпиада ўйинлари тарихдаги энг пухталик билан текширилган спорт тадбири бўлади. Допинг қабул қилган спортчилар бутун тадбир давомида текширув жуда жиддий бўлишини олдиндан билишлари шарт, - дейди Жон Фаҳей.

2010 йили Гуанжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг икки курашчиси допинг тестидан ўта олмай, тадбирдан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG