Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:36

Ozodlik ONLINE: Ўзбекистонда Ислом дини келажагини қандай кўрасиз?


Ozodlik Online дастурининг навбатдаги сонида ана шу мавзуда баҳс боради.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:00:00 0:00
Бевосита линк



“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.






Жорий ҳафтада бир ярим миллиардлик мусулмон дунёси учун муқаддас Рамазон ойи бошланади.

Ёзнинг кунлари узун ва иссиқ бўлишига қарамасдан миллионлаб ўзбекистонликлар ҳам рўза тутади.

Аҳолиси ўттиз миллионга етиб қолган Ўзбекистоннинг 90 фоизи мусулмондир. Ўзбекистон мусулмон жамоаси нафақат Марказий Осиёда, балки собиқ иттифоқ республикалари орасида ҳам энг катта ҳисобланади.

Ўзбекистонда 1998 йилга қадар расман рўйхатдан ўтган масжидлар сони етти мингдан ошар эди. 1998 йил ҳукумат диний ташкилотларни қайта рўйхатга олиш сиёсатини бошлагач, расмий масжидлар сони икки мингдан сал кўпроқни ташкил қилади.

Ўзбекистон мусулмонларининг диний амаллари, жумладан Хаж зиёратини адо этишлари, масжидларда намоз ўқишлари, диний билим олишлари давлат томонидан назорат қилинади.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари фаолларининг таъкидлашича, диний мотивлар билан қамалганлар сони етти мингдан ўн беш минггачани ташкил қилади.

Ўзбекистон бир томондан Ислом ривожига ҳисса қўшган аждодлари билан фахрланса, бошқа томондан, халқаро ташкилотлар уни диний эркинликлар чекланган мамлакатлар қаторига қўяди.

Хўш, Сиз Ўзбекистонда Ислом динининг келажагини қандай кўрасиз? Давлатнинг Ислом ва мусулмонларга доир сиёсатини қандай баҳолайсиз? Сизнингча, келажакда Ислом динининг йўналиши, диний олиму уламоларнинг фаолияти қандай бўлиши керак? Давлатнинг дин борасидаги сиёсати-чи?

Ozodlik Online дастурининг келаси душанба, 16 июл куни, Тошкент вақти билан Тошкент вақти соат 22:00 да Озодлик Радиоси Интернет сайти ва Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда эфирга бериладиган сони мавзуси ана шу ҳақда.

Ozodlik Online – бу сиз учун фикр билдириш имконияти! Биз билан боғланинг! Фикрингизни жонли эфир орқали билдиринг!

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзида йўллашингиз ҳам мумкин.

XS
SM
MD
LG