Линклар

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш тартибига оид Низомга ўзгартиш киритилди.

Унга кўра¸ назорат идоралари тадбиркорларни режали текширув ҳақида у бошланишидан камида 30 кун аввал ëзма тарзда хабардор қилиши лозим.

Текширув режа-жадвали лойиҳаси¸ тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишга оид ариза¸ шунингдек ўтказилган текширувга оид маълумотларни бундан сўнг назорат органи раҳбари баробарида унинг ўринбосари ҳам имзолаши мумкин.

Низомга киритилган ўзгартишга кўра¸ йиллик текширув-жадвалини ҳозирлаш учун берилган муҳлат ҳам бир ойга қисқарган. Агар бу ўзгартишларга қадар Сенат мувофиқлаштирилган бир йиллик режа-жадвални 20 декабрга қадар тасдиқлаган бўлса¸ бундан кейин 20 ноябрга қадар келаси йилга белгиланган режани маъқуллаши лозим.

Низомга киритилган яна бир ўзгартишга мувофиқ¸ Республика Санитария-эпидемиология маркази бошқа назорат идоралари билан мувофиқлаштирмай туриб¸ ойлик лаборотория тадқиқотларини ўтказиши мумкин.

Ушбу марказга бундай ойлик текширувларни¸ сут ва сут маҳсулотлари¸ водопровод ва оқава суви¸ ҳар уч ойда эса¸ ун ва туз сифатини аниқлаш мақсадида ўтказиш мажбурияти юклатилган.

Савдо¸ озиқ-овқат саноати ва хизматлар соҳасида ишловчиларнинг мунтазам тиббий кўрикдан ўтганини тасдиқловчи махсус китобчаларнинг бор-йўқлиги¸ Низомга киритилган ўзгартишга кўра¸ ҳар олти ойда кўпи билан бир марта текширилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG