Линклар

Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонига йиғилган минглаб намойишчи Миср Олий конституциявий судининг сешанба кунги қарорига норозилик билдирмоқда.

Олий суд президент Муҳаммад Мурсийнинг тарқатиб юборилган парламентни ўз ишини давом эттиришга чақириғини конституцияга зид деб топди.

Якшанба куни президент Мурсий исломий партия намояндалари аксар ўринни эгаллаган сўнгги парламент янги конституция қабул қилиниб¸ янги парламент сайлангунга қадар¸ ўз фаолиятини давом эттириши ҳақидаги фармонни имзолади.

Бундан аввал Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилгандан бери Мисрни бошқариб келаëтган Олий ҳарбий кенгаш¸ парламент сайловлари ва унинг натижаларини ноқонуний деб топиб¸ уни тарқатиб юборган ва қонунчилик тизими ваколатларини ҳам ўзига олган эди.
XS
SM
MD
LG