Линклар

Бугун минглаб сребреницаликлар 8000 мингдан ошиқ мусулмон эркагининг серб жанггарилари томонидан қирғин қилинганига 18 йил тўлишини хотирлаш маросимига йиғилди.

Бугун 1995 йилги қирғинда ўлдирилганлардан яна 520 нафарининг шахси аниқланиши муносабати билан янги дафн маросими ўтказилди.

Сребреницадаги оммавий қабрлардан олинган жасад қолдиқлари ДНК анализидан ўтказилиб¸ қурбонлар шахси аниқланмоқда.

Мазкур хотира маросими муносабати билан махсус баëнот эълон қилган АҚШ президенти Барак Обама¸ Сребреница қирғини 20-асрнинг энг қора қилмишларидан бири бўлиб қолажагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG