Линклар

Сурия мухолифати намояндаларининг Россия ҳукумати расмийлари билан Москвада ўтказилган музокаралари томонлар ëндашувини ўзгартира олмади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган сўзлашув ниҳоясида мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши раҳбари Абдул Босит Сейд шундай баëнот берди.

Сурия мухолифати Башар Ал-Ассад истеъфога чиқмагунча¸ мулоқотга бормайди¸ Россия ҳукумати эса¸ бу ҳақда бошқача қарашда¸ деди мухолифат етакчиси.

Айни пайтда Абдул Босит Сейд Москва Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга оид янги таклифлар ҳозирлагани ва бу таклифнинг келгуси учрашувларда муҳокама этилишини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия Сурия бўҳронига барҳам бериш мақсадида халқаро ҳарбий аралашув режасига қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG