Линклар

Афғонистонда хотин-қизларга нисбатан давом этаëтган зўравонликларга норозилик билдириш мақсадида бугун ўндан ошиқ аëл Кобулда юриш қилди.

Бугунги норозиликка Парван вилоятида хиëнатда айбланган ëш аëлнинг толиблар томонидан жамоатчилик олдида отиб ўлдирилгани сабаб бўлди.


Афғонистон Хотин-қизлар вазирлиги бугунги тадбирни “сассиз норозилик” деб атади. БМТ нинг Кобулдаги ваколатхонаси олдида ўтказилган мазкур тадбирда афғон парламентининг бир неча депутати ҳам иштирок этди.

22 яшар аëлнинг толиблар томонидан отиб ўлдирилгани акс этган видео Youtube порталига қўйилди ва бутун дунëда норозиликка сабаб бўлди.

Қатл учун ҳукумат Толибонни айблади¸ айни пайтда¸ исломий ҳаракат ўзининг шариат қонунларига зид амалга оширилган бу қотилликка алоқаси йўқлигини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG